Италия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси, профессор Алишер Ваҳобов бошчилигидаги делегация 6 май куни Италиянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — University of Pisa университетига расмий таш
Учрашув давомида икки университет ўртасида таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, халқаро академик алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 1343 йилда ташкил этилган University of Pisa Италиянинг энг қадимий ва энг нуфузли университетларидан бири ҳисобланади. Университет жаҳон илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган кўплаб буюк олимлар билан машҳур. Хусусан, дунёга машҳур астроном ва физик Galileo Galilei ушбу университетда таҳсил олган ва илмий фаолият юритган. Шунингдек, мазкур университет илмий муҳитида шаклланган қатор Нобель мукофоти совриндорлари ҳам жаҳон илм-фани тараққиётида муҳим ўрин тутади: • Enrico Fermi — 1938 йил, физика бўйича Нобель мукофоти совриндори • Carlo Rubbia — 1984 йил, физика бўйича Нобель мукофоти совриндори • Giosuè Carducci — 1906 йил, адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори • Maria Goeppert Mayer — физика соҳасида Нобель мукофоти лауреати • Mario Capecchi — тиббиёт соҳасида Нобель мукофоти лауреати Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор стратегик йўналишлар бўйича ўзаро келишувларга эришилди. Хусусан, томонлар 2+2 ва 1+1 моделлари асосида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, магистратура босқичида биргаликдаги таълим йўналишларини ташкил этиш юзасидан ўзаро англашувга эришдилар. Шунингдек, муҳандислик, ахборот технологиялари ва табиий фанлар соҳаларида халқаро стандартларга мос интеграциялашган қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва талабалар иштирокидаги академик алмашинув дастурларини кенгайтириш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда халқаро грант дастурларида биргаликда иштирок этиш бўйича ҳам келишувга эришдилар. Бундан ташқари, Erasmus+ дастури доирасида академик мобилликни фаоллаштириш ва янги халқаро ташаббусларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. Учрашув якунида икки университет ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Ўзаро англашув меморандуми (MoU) тантанали равишда имзоланди.