Жорий йилнинг 19 май куни Милан шаҳрида Тошкент Кимё халқаро университети ректори, проф.
Акмал Аллакулиев бошчилигидаги делегация Европанинг етакчи тиббиёт муассасаларидан бири — ASST Grande Ospedale Metropolitano Niguarda раҳбарияти билан расмий учрашув ўтказди. Шунингдек, музокараларда Università degli Studi di Milano-Bicocca билан академик ва клиник ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Учрашув давомида тиббиёт соҳасида қўшма таълим дастурлари, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, клиник амалиёт, академик мобиллик, қўшма илмий тадқиқотлар ҳамда халқаро семинар ва конференцияларни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Мазкур ҳамкорлик университетда тиббиёт таълими ва клиник тайёргарлик сифатини халқаро стандартлар асосида янада ривожлантиришга хизмат қилади.