Тошкент Кимё халқаро университетининг халқаро ҳамкорлик географияси янада кенгаймоқда!
19 май куни университет делегацияси Италиянинг замонавий ва илмий салоҳияти юқори бўлган нуфузли университетларидан бири — Università degli Studi di Milano-Bicocca университетига расмий ташриф буюрди.
Учрашув давомида томонлар тиббиёт, муҳандислик, сунъий интеллект, биотехнология ва инновациялар соҳасида қўшма таълим дастурлари, академик алмашинувлар ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
Шунингдек, талабалар учун халқаро стажировка ва амалий тажриба имкониятларини кенгайтириш, профессор-ўқитувчилар мобиллигини ривожлантириш ҳамда халқаро грант ва инновацион лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф доирасида ASST Grande Ospedale Metropolitano Niguarda билан амалга оширилаётган ҳамкорлик ҳам муҳокама қилиниб, келгусида уч томонлама стратегик ҳамкорлик моделини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Бу ташриф Тошкент Кимё халқаро университетининг халқаро таълим ва илм-фан майдонидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.