
Тошкент Кимё халқаро университети ва Ўзбекистон Физиклар жамияти ҳамкорлигида “Математика ва физиканинг долзарб муаммолари”га бағишланган халқаро Workshop ўтказилди.
Анжуманда Германия, Чехия, Украина олимлари, Ўзбекистон Миллий университети ва Турин политехника университети вакиллари ҳамда KIUT профессор-ўқитувчилари, магистр ва талабалар иштирок этди. Украина Фанлар академияси Математика институти олимлари Валерий Самойленко ва Ирина Кузнецова ўз илмий ишларини тақдим этишди. Маърузаларда математик физика тенгламалари ва уларнинг қўлланишлари, шунингдек алгебра, геометрия ва топология соҳасидаги янгиликлар муҳокама қилинди. Бу тадбир талабалар учун амалий билим ва илмий тажрибаларни оширишда муҳим аҳамият касб этди.