
Буюк Британияда хизмат сафарида бўлиб турган Тошкент Кимё халқаро университети (KIUT) делегацияси 2025 йил 25 июль куни Бристол шаҳрида жойлашган University of West London муассасасига ташриф буюрди
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги дўстона муносабатлар, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, мавжуд академик имкониятлар ҳамда таълим соҳасидаги тажриба алмашинуви масалалари муҳокама қилинди. Тадбирга University of West London'нинг халқаро ишлар бўйича директори доктор Хилари Лоу мезбонлик қилди. Тошкент Кимё халқаро университети ректори, профессор Каримжон Ахмеджанов университетнинг таълим соҳасидаги ютуқлари ва халқаро ҳамкорлик йўналишидаги фаолияти ҳақида тақдимот қилди. Учрашув якунида икки университет ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар:
- ёзги мактаб (Summer School) ва халқаро лойиҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- таълим жараёнларини такомиллаштириш мақсадида ўзаро тажриба алмашиш;
- профессор-ўқитувчиларни алмашиш ва уларнинг малакасини ошириш;
- бакалавриат ва магистратура босқичлари учун “2+2” ва “1+1” форматларида талабалар алмашинув дастурларини жорий этиш;
- ҳамкорликда халқаро конференциялар, симпозиумлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш;
- илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш.
Мазкур учрашув икки томонлама академик алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.