
Aydin universitetida kuzgi akademik almashinuv dasturi
Истанбул Айдын университетида кузги алмашинув дастури доирасида Kimyo International University in Tashkent талабалари учун янги имконият яратилди. Дастур грант асосида амалга оширилиб, сараланган талабалар 1 семестр давомида Туркияда таълим оладилар. Алмашинув дастури English Education, Fashion Design ва Engineering йўналишлари учун очиқ бўлиб, иштирокчилар замонавий билимлар, халқаро тажриба ва маданий алмашинув имкониятларига эга бўладилар. Бу дастур талабаларнинг академик ва шахсий ривожланиши учун муҳим қадам бўлиб, уларнинг келгуси касбий фаолиятида мустаҳкам пойдевор яратади.