Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида DigID компанияси раҳбари Аҳадбек Далимов ва UNIRED компанияси асосчиси Абдулазиз Сатторов иштирокида FinTech Innovation Hub лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, таркибий қисмлари ҳамда функциялари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, молия технологиялари, fintech-стартаплар,...
«Кибернетикада инновациялар IT – парки» МЧЖ ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Имзоланган меморандумга кўра, томонлар ўз ваколатлари доирасида стартап, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли иқтисодиёт, ахборот ҳимояси ва киберхавфсизлик соҳасида талаба ва педагог ходимларнинг илмий-тадқиқот ва амалий фаолиятини...
Плагиат, яъни кўчирмачилик, адабий ўғирлик каби ҳуқуқий жиҳатдан кўплаб муаммоларни келтириб чиқаришни олдини олувчи бир қатор дастурлар мавжуд. Ана шундай дастурлардан Plagiat.pl ва Strikeplagiarism.com плагиат текширувичи тизимлардан фойдаланиш бўйича кафедра мудирларига тренинг ташкил қилинди. Эслатиб ўтамиз, Таълим сифатини назорат қилиш...
Beat House жамоаси - иқтидорли талабаларимиз томонидан 18 декабрь, шанба куни жонли ижрода илк бор катта концерт ташкил қилинди.
Турли йўналишларда таълим олишсада, санъат орқали дўстлашган талаба - ёшлар ижодига омад тилаймиз.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Кореянинг бой маданияти ва урф-одатларини ўзида акс эттирган Korean Festival бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Корейс тили маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Икки халқ маданияти, урф-одатлари, анъаналари бир-бирига жуда яқин. Талабалар...
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида рус шеърияти тарихида «Кумуш аср» деб эътироф этилган, ХIХ асрда ижод қилган машҳур рус шоирлари ижодига бағишланган Шеърият кечаси бўлиб ўтди. Шеърият кечаси О.Э.Мандельштам таваллудининг 135 йиллигига, Н.С.Гумилев таваллудининг 130 йиллигига бағишланган бўлиб, кечада институтнинг...
ATECA Hotel Academy Hub ва Тошкентдаги Ёджу техника институти ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Меморандумнинг мақсади - маданият, таълим, фан ва технология соҳаларида томонлар ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишдан иборат. Шартноманинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, институтнинг туризм йўналиши талабалари...
Марказий Осиёда IELTS имтиҳонларини юқори савияда, энг фаол ташкил қилган ҳамкорларга Британия Кенгаши томонидан сертификатлар топширилди. Улар қаторида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳам борлиги қувонарли, албатта. Шу ўринда IELTS имтиҳонининг якуний баҳосини тан оладиган дунё университетлари рўйхати мунтазам кенгайиб...
Хабарингиз бор, Буюк Британия олий таълим тизими дунёдаги энг яхши таълим тизимларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳам айнан Буюк Британия ташкилотлари билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб бормоқда. Куни кеча институт ректори Жанполат Кудайбергенов Британия...
Ҳамкорлик доирасида «ТЕХНОПАРК» МЧЖ ҳудудида «Машинасозлик технологияси» ҳамда «Энергетика ва амалий фанлар» кафедрасининг аудиторияси ташкил қилинди.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Либослар дизайни» йўналиши раҳбари Фатима Азимова ҳамда Корея - Ўзбекистон текстиль технопарки KOR-UZ TEXTILE TECHNO PARK билан ҳамкорликда йўналиш талабалари учун учрашув ташкил этилди.
Ушбу учрашувда талабалар тўқимачилик саноатини ривожлантиришга йўналтирилган илғор технологияларни ўрганиш, материалшунослик,...
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида ҳар жиҳатдан етук инсонни тарбиялаш муаммоси ҳозирги куннинг асосий талаби бўлиб турибди. Чунки жамиятда юз бераётган инқилобий ўзгаришларни инсоннинг ўзини ўзгартирмасдан амалга ошириб бўлмайди. Аммо, инсонни тарбиялаш ўз-ўзидан эмас, балки ижтимоий муносабатлар янгиланиши жараёнида амалга ошади. Бу...
Siemens компанияси Ўзбекистон билан технологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, «яшил энергия» соҳасида энергия тежовчи технологияларни ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратишни режалаштирган. Шу мақсадда Siemens компаниясининг қайта тикланувчи энергия билан ишлаш департаменти экспертлари Mr. Krol Thorsten ва Mr. Verboomen Jody Тошкент шаҳридаги Ёджу техника...
Азиз ва муҳтарам Устозлар, талабалар, жамоа аъзолари!
Сизларни Конституция куни байрами билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шахсий ва ижтимоий ҳаётда катта муваффақиятлар тилайман.
Хонадонларимизни, гўзал юртимизни тинчлик - осойишталик, файзу - барака асло тарк этмасин.
Юртимизда доимо...
Корея анъанавий тиббиёти инсон ва табиат орасидаги ички мувозанат орқали инсон танасининг таркиби ва ҳаётий ҳодисаларни очиб беради. Бугунги кунда анъанавий Корея тиббиёти замонавий илмий-тадқиқот ва тиббиёт технологиялари асосида узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ишлаб чиқди ва минг йиллар давомида...
Яккасаройда боулинг чемпионати ўтказилди.
«Тошкент/Яккасарой ёшларни севади» ёшлар ойлиги доирасида Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан туманда жойлашган олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида «Magic city» паркида боулинг чемпионати ташкил этилди.
Унда Яккасарой туманида жойлашган 6та олий таълим муассасаларининг...
Ҳиндларнинг илм-фан ва инсон салоҳиятига эътиборининг самараси!
Twitter янги раҳбари - Параг Агарвал; Google раҳбари - Сундар Пичай; Microsoft раҳбари - Сатия Наделла; IBM раҳбари - Арвинд Кришна; Adobe раҳбари - Шантану Нараен; Nokia раҳбари - Раджив Сури; Mastercard раҳбари...
KDB Bank Uzbekistan бош директори жаноб Ким Хюнг Санг Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти талабаларига «Муваффақият учун имкониятларни аниқлаш ва капитални ривожлантириш» мавзусида маъруза қилди. Жаноб Ким ўз маърузасида Жанубий Корея ва Ўзбекистон давлатларининг ўхшаш жиҳатлари, тарихий ва маданий яқинликлари,...
«Бизнесни бошқариш» ва «Халқаро иқтисодий муносабатлар» таълим йўналишлари раҳбари М.А. Бердиқулов, «Молия ва бизнесни бошқариш» кафедраси доценти Л.Ачилова ва институтнинг 2 -курс талабалари Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи...
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Республика Маънавият ва маърифат тарғибот маркази эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор Шермухамедова Жамила Ташпулатовна ва Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Маърупов Илҳом Исломович иштирокида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида тарғибот ташвиқот тадбири ўтказилди.
Меҳмонларни институт...